Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ядро физикаси институтида “Булутли ҳисоблашлар” кластери ишга туширилди
11.10.2022 14:02,  
37

Ўзбекистон Фанлар академияси Ядро физикаси институтига Ядровий тадқиқотлар Бирлашган институти (Дубна) делегацияси келди. Делегация аъзолари дастлаб Институт фаолияти билан яқиндан танишди.

Сўнгра Ўзбекистон Фанлар академияси Ядро физикаси институти ва Ядровий тадқиқотлар Бирлашган институти (Дубна) ҳамкорликда яратилган йирик лойиҳа — “Булутли ҳисоблашлар” кластерининг тантанали очилиши ва ишга туширилиши маросими бўлиб ўтди.

Ушбу кластер мамлакатимизда илк бор Ядро физикаси институтида жорий қилинмоқда. Кластер юқори ҳажмли ҳисоб-китоблардан фойдаланилаётганда ҳисоблаш тезлигини таъминлаш, самарадорлигини ошириш учун юқори даражадаги серверларнинг ягона булутли инфратузилмага бирлаштириш имконини беради. Натижада, мураккаб ҳисоб-китоблар тезроқ амалга оширилади ва илмий тадқиқотлар учун юқори аниқликдаги ҳисоб-китоб натижаларини беради.

Бир сўз билан айтганда, мазкур кластер ёрдамида жуда катта ҳажмдаги маълумотларни тез ва ишончли юклаб олиш ва жўнатиш ҳамда катта информацион ресурс талаб қилувчи ҳисобларни бажариш мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан