Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ядро уруши эҳтимоли ҳар доим бор — Медведев
26.03.2022 16:40,  
163

Ҳеч ким уруш бўлишини хоҳламайди, бироқ ядровий можаро хавфи доимо мавжуд, деди Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев.

“Таҳлилчиларнинг - ядро қуролининг яратилиши 20 ва 21 асрларда бир неча урушларнинг олдини олди деган гапи тўғри", - деди Медведев.

“Собиқ Олий қўмондон сифатида мен ядровий уруш оқибатларини яхши тушунаман. Шунинг учун ҳамиша бу ҳақда ўйлаб, масъулиятли сиёсат олиб бориш керак ", - деди Медведев.

Шу ўринда Медведев 1962 йилда содир бўлган Кариб инқирозини эслади. Ўшанда бу барча "қайноқ каллаларга" - Америка Қўшма Штатлари, НАТО, Совет Иттифоқи, Варшава Шартномаси раҳбариятига даҳшатли таъсир кўрсатган эди" - дейди Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари.

Лекин бугунги вазият, ўша пайтдагидан ҳам ёмонроқ, чунки унда бизнинг рақибларимиз Совет Иттифоқини бундай ғазаб билан исканжага олишга ҳаракат қилмаган. Хусусан, раҳбарият ва иқтисодга қарши санкциялар киритлмаган. Ҳамма ноқулай аҳволда", - деди Медведев. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан