Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ЯИМ, Саноат, Қишлоқ хўжалиги, даромадлар ва солиқ тушумлари ўсган. Аммо иқтисодий ўсиш суратлари паст — Президент йиғилиш ўтказмоқда
12.05.2021 11:35,  
92

Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида макроиқтисодий вазият, ҳудудлар ва тармоқларда иқтисодий ўсишни таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бошланди. Бу ҳақда “Даракчи”  маълум қилмоқда.

Мураккаб пандемия шароитида, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаганимиз натижасида, иқтисодий барқарорликни, ишлаб чиқариш кўрсаткичлари ва иш ўринларини сақлаб қолишга эришдик”, - деди давлат раҳбари.

Жумладан, биринчи чоракда:

  • ялпи ички маҳсулотимиз 3 фоизга;
  • саноат – 3,8 фоизга;
  • қишлоқ хўжалиги – 3,1 фоизга ўсди.
  • Давлат бюджети даромадлари прогнозга нисбатан 1,9 триллион сўмга (5,7 фоиз), жумладан солиқ тушумлари 1,5 триллион сўмга (6,1 фоиз) кўпайди.
  • Экспорт ҳажми январь-апрель ойларида 3,2 миллиард долларни (прогнозга нисбатан 17 фоизга кўп) ташкил қилди.

Шу билан бирга, жорий йил учун режа қилинган 5,1 фоиз иқтисодий ўсиш кўрсаткичи ҳудуд ва тармоқ салоҳиятига нисбатан анча паст.Айрим тармоқ ва ҳудуд раҳбарлари яратиб берилган имкониятлардан ҳам тўлиқ фойдалана олишмаган. 

Мисол учун, биринчи чоракда:

  • “Ўзавтосаноат”да ишлаб чиқариш ҳажми 40 фоизга;
  • “Ўзбекнефтгаз” – 4,7 фоизга;
  • чарм маҳсулотлари  – 10 фоизга;
  • 74 та йирик ҳудудий корхонада ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилга нисбатан 1,1триллион сўмга камайган.

Жумладан, Тошкент шаҳрида – 23та (390 миллиард сўм), Фарғонада – 4та (367 миллиард сўм), Қашқадарёда – 6та (143 миллиард сўм), Тошкент вилоятида – 12 та (87 миллиард сўм), Бухорода – 5та (22 миллиард сўм), Самарқандда – 4та (18 миллиард сўм), Сурхондарёда – 9та (17 миллиард сўм), Наманганда – 3та (13,5 миллиард сўм). 

Сўнгги бир йилда дори-дармон ва тиббиёт буюмларига эҳтиёж кескин ошган бир пайтда, фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 22 фоизга камайишини, қандай изоҳлаш мумкин?” – деди Президент.

Видеоселектор давом этмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан