Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Якка одамга пулнинг кераги йўқ
5.10.2022 12:35,  
69

     Маълумки, пул товар ишлаб чиқариш ва айирбошлашнинг узоқ вақт ривожланиши натижасида вужудга келди. Р.Крузо таъкидлаганидек, “фақат товар ишлаб чиқариш бор жойда пул керак, якка одамга пулнинг кераги йўқ”.

Пулни товар айирбошлашнинг ўзи яратди. Биринчи йирик меҳнат тақсимоти, яъни чорвачиликдан деҳқончиликнинг ажралиб чиқиши ва шу муносабат билан товар хўжалигининг ривожланиши туфайли маҳсулот қийматининг ифодаси бўлмиш пулни келтириб чиқарди. Ишлаб чиқаришнинг ривожланиши, товар турларининг кўпайиши алмашув жараёнининг янада ривожланишини тақозо қилди. Алмашув жараёнида товар эгалари ўзаро мулоқотда бўлиб, товарнинг эгаси ўз маҳсулотини (мулкини) баҳолаган. Шу баҳолаш жараёни бирор ўлчов бирлиги бўлишини тақозо қилган. Товар муомаласининг эквивалент ривожланиш жараёнида умумий эквивалент шаклини ҳар хил товарлар ўйнаган. Ҳар бир жамоа ўз товарини эквивалент сифатида ўртага қўйган. Лекин жамият тараққиёти шу товарлар ичидан пулни товарларнинг товари деб эътироф этган.

Пул – бу махсус товар, умумий эквивалент бўлиб, абстракт меҳнат харажатларини ўзида акс эттиради ва товар хўжалигидаги ижтимоий ишлаб чиқариш муносабатларини ифодалайди. Бу таъриф пулнинг қуйидаги хусусиятларини ўзида ифодалайди:

Пулнинг бошқа товарлардан ажралиб турувчи махсус товарлиги.

Пул – бу умумий эквивалент – ягона товар бўлиб қолган товарлар қийматини ўзида ифода қилиши.

Пулнинг эквивалент сифатида товарни яратишга кетган меҳнат ва бошқа харажатларни ўзида ифода қилиши.

 Пулнинг ҳар бир иқтисодий тизимда, товар ишлаб чиқаришда кишилар ўртасидаги юзага келадиган иқтисодий муносабатларни   ифода қилиши ва бошқалар (пулда ифодаланувчи хусусий меҳнат    ижтимоий меҳнат сифатида намоён бўлиши).

Пулнинг муҳим хусусияти шундаки, пул ҳам бошқа товарлар сингари қийматга  ва истеъмол қийматга эга бўлиши билан бирга бошқа барча товарларга қарама-қарши туради. Бу бир томонда пул, иккинчи томонда бошқа товарлар ва хизматлар деганидир.

         Пулнинг истеъмол қиймати шуки у ўз функциясини   бажариб, иқтисодиёт мушкулини осон қилади (воситачи сифатида). Пулнинг қиймати (қадр қиймати) деганда пул бирлигининг харид қилиш қобилияти, яъни унга қанча товар ва хизматлар харид этиш мумкинлиги тушунилади.  Пулнинг қиймати металл пулни забт этиш ёки қоғоз пулни босиб чиқариш харажатларини билдирмайди. Бу харажатлар пул қиймати эмас, балки пулни муомалага киритиш сарфларидир. Пулнинг қиймати нархга боғлиқ, нархлар кўтарилиб кетса, унинг қиймати (қадри) пасаяди ва аксинча. Умуман пул инсоният кашфиётлари ичида энг оддий, энг тушунарли бўлиб ҳисобланади. Инсониятнинг бутун ютуқлари ҳам, фожиалари ҳам пул билан боғлиқдир.

Инсон фаолиятини энг муҳим ҳаракатга келтирувчи кучлардан бири пул бўлиб келган  ва шундай бўлиб қолади. Таниқли давлат арбобларидан бири таъкидлаганидек, “Давлатнинг ўрни унинг қанча солдати ёки замбаракларининг қудрати билан эмас, балки миллий валютанинг мустаҳкамлиги билан белгиланади”. Бунга шуни қўшимча қилиш мумкинки, корхонанинг мавқеи унда неча кишининг ишлаши, ишлаб чиқариладиган маҳсулот миқдори билан эмас, балки унинг молиявий барқарорлиги билан белгиланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан