Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Яккабоғда хотинини ваҳшийларча ўлдирган эркакка ҳукм ўқилди
30.04.2022 08:06,  
142

У собиқ турмуш ўртоғининг кўзини ўйиб, юрагига пичоқ санчиб ўлдирган. Бу ҳақда "Zamon.uz" хабар бермоқда. 

Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманидаги «Уйғур» маҳалласида ўтган йилнинг 21 октябрида фуқаро У.Э. маст ҳолда турмуш ўртоғи Г.Ҳ. билан жанжаллашиб, уни бир неча бор уриб, ўлдириб қўйган эркакка суд ҳукми ўқилди. 

Хабар берилишича, судланувчи У.Э.га Жиноят кодекси 97-моддаси 1-қисми билан 13 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

«Ҳаммадан кечирим сўрайман, Президентимдан кечирим сўрайман биринчи ўринда. Мен бу уришимда ўлиб қолади, деб ўйламаганман. Бундай ниятим ҳам бўлмаган», — деган эркак.

Лекин Марҳуманинг отаси К.Ҳ.нинг сўзларига кўра, куёви «қизини ваҳшиёна тарзда уриб ўлдирган — бошига қаттиқ жисм билан уриб, бош суяклари ва бурнини синдирган, кўзини ўйиб олган, юрак қисмига пичоқ санчиб, қийнаб, қизининг ҳаётига нуқта қўйган. Бунга асоси ҳам борлигини айтиб ўтди.

Ҳодиса юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) аломатлари билан иш очилган, гумонланувчи У.Э. қамоққа олинган. Бу ҳақда вилоят прокуратураси орадан бир ой ўтиб, 22 ноябрь куни — «Дарё» сўровидан сўнг ахборот берган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан