Якшанба куни Беларусда 300 дан ортиқ намойишчилар ҳибсга олинди

Якшанба куни Беларусда 300 дан ортиқ намойишчилар ҳибсга олинди

Фото: Наталия Федосенко/ТАСС

27 сентябр, якшанба куни Беларусда бўлиб ўтган оммавий норозиликларда 300 дан ортиқ киши ҳибсга олинди. Бу ҳақда Белорусда расман рўйхатдан ўтмаган "Баҳор" (Весна) инсон ҳуқуқлари маркази хабар бермоқда. 

Доимий равишда янгиланиб турадиган ҳибсга олинган намойишчилар рўйхати Весна веб-сайтида эълон қилинган.

Республика Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Олга Чемоданова мамлакатнинг турли шаҳарларида 200 га яқин кишининг ҳибсга олинганини тасдиқлади.

Веснага кўра, Могилев, Брест, Березина, Молодечно, Гродно, Гомел, Витебск, Браслав, Бобруйск, Барановичи, Михановичи, Солигорск, Светлогорск, Жодин, Орша, Новополоцк, Волковйск, Глубокое шаҳарларида ҳибсга олиниш ҳолатлари кузатилган. Ҳибсга олинганлар орасида бир нечта журналистлар, хусусан, NewGrodno порталининг бош муҳаррири Игор Бубликов, "Могилев вилояти" (Могилевский регион) нашрининг мухбири, Белорус Журналистлар уюшмаси аъзоси Владимир Лаптсевич, tut.by нашри фотомухбири Екатерина Гордеева ва ушбу порталнинг журналисти Олга Комягина, шунингдек, Спектр нашрининг мухбир-оператори Артур Погосянлар бор. 

9 август куни бўлиб ўтган сайловлардан бери Белорусда оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда, Марказий сайлов комиссиясининг расмий маълумотларига кўра, мамлакатнинг амалдаги президенти Александр Лукашенко 80,1% овоз билан ғолиб бўлган. Светлана Тихановская 10,12% билан иккинчи ўринни эгаллади, у овоз бериш натижаларини тан олмади ва Белорус оппозитсиясининг Мувофиқлаштирувчи кенгашини тузишда қатнашди. Дастлабки кунларда бу ҳаракатлар намойишчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ўртасидаги зўравон тўқнашувга айланди. Мухолифат норозилик намойишини давом эттиришга чақирмоқда, расмийлар ноқонуний хатти-ҳаракатларни тўхтатишни талаб қилмоқда.