Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Яна 10 та ҳудудда 232 кишидан коронавирус аниқланди – Ўзбекстон ССВ
22.09.2020 10:19,  
238

2020 йил 22 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 52 491 (+232) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 78 нафари Наманган вилоятида, 61 нафари Тошкент шаҳрида, 19 нафари Тошкент вилоятида, 16 нафари Андижон вилоятида, 12 нафари Жиззах вилоятида, 11 нафари Сурхондарё вилоятида, 10 нафари Қашқадарё вилоятида, 9 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, яна 9 нафари Самарқанд вилоятида ҳамда 7 нафари Хоразм вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор (эркак ва аёл) вафот этди.  Айни пайтда юртимизда 48 606 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 3 445 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 536 нафари оғир, 283 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан