Яна 188 кишида коронавирус аниқланди – Ўзбекистон

Яна 188 кишида коронавирус аниқланди – Ўзбекистон

2020 йил 9 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 11 447 (+188) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 104 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 56 нафари Тошкент шаҳрида (барчаси аҳоли орасида), 4 нафари Самарқанд вилоятида (барчаси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида), 24 нафари Қорақалпоғистон Республикасида (шундан 14 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 10 нафари аҳоли орасида) аниқланган.

Бугун пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 22 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, юртимизда айни пайтгача 7 082 нафар (+22)  коронавирус инфекциясига чалинган (62 фоиз) фуқаролар соғайган

Ҳозирда мамлакатимизда 4 316 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.