Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Яна 224 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди – Ўзбекистон
9.09.2020 17:08,  
306

2020 йил 9 сентябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 44781 (+224) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 204 нафари Тошкент шаҳрида, 20 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Юнусобод туманида яшаган 56 ёшли Э.А. (эркак) ҳамда Шайхонтоҳур туманида яшаган 59 ёшли З.А. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 167 нафар, Тошкент вилоятида 69 нафар, Самарқанд вилоятида 9 нафар, Наманган вилоятида 8 нафар, Фарғона вилоятида 5 нафар, Хоразм вилоятида 4 нафар ҳамда Андижон вилоятида 2 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб юртимизда 42162 (+264) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 2255 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан