Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Яна 234 кишидан коронавирус аниқланди, 2 нафар бемор аёл вафот этди – Ўзбекистон
8.08.2020 10:04,  
429

2020 йил 8 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 29459 (+234) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 185 нафари Тошкент шаҳрида, 28 нафари Самарқанд вилоятида, 10 нафари Тошкент вилоятида, 5 нафари Наманган вилоятида, 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида ҳамда 2 нафари Навоий вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳри Юнусобод туманида яшаган 65 ёшли М.Х. (аёл) ҳамда Тошкент шаҳри Учтепа туманида яшаган 84 ёшли Т.Х. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда юртимизда 20380 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (69 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 8894 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 786 нафари оғир, 275 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан