Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Яна 39 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди – Ўзбекистон
1.06.2020 10:04,  
262

2020 йил 1 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3662 (+39) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 24 нафари Карантин марказидаги (Россиянинг Москва, Санкт-Петербург ва Қозон шаҳарлари ҳамда Қозоғистон Республикасидан келган) фуқаролар орасида, 10 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 4 нафари аҳоли орасида), 1 нафари Наманган вилоятида карантинда бўлган фуқаролар орасида, 2 нафари Сирдарё вилоятига, яна 2 нафари эса Россиядан Тошкент вилоятига чегара пост орқали кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 2837 нафар коронавирус инфекциясига чалинган (77 фоиз) фуқаролар соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 810 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 8 нафар бемор оғир, 1 нафар бемор эса ўта оғир аҳволда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан