Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Яна 46 кишидан коронавирус инфекцияси аниқланди – Ўзбекистон
26.05.2020 10:04,  
467

2020 йил 26 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3261 (+46) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Янги аниқланган касалланиш ҳолатларининг барчаси хориждан келган фуқаролар бўлиб, улардан 44 нафари Россиядан (Қозоғистон орқали) юртимизга кириб келган ва карантинга олинган. Қолган 2 нафари чегара пост орқали Россиядан кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари бўлиб, 1 нафари Сирдарё вилоятига, яна 1 нафари Тошкент вилоятига кириб келган.

Айни пайтда юртимизда 2607 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 641 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 2 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафарининг аҳволи эса ўта оғир.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан