Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Яна 5 ҳудудда 265 кишидан коронавирус аниқланди – Ўзбекистон
1.08.2020 17:11,  
625

2020 йил 1 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 24 569 (+265) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 137 нафари Тошкент вилоятида, 100 нафари Тошкент шаҳрида, 22 нафари Андижон вилоятида, 4 нафари Сурхондарё ҳамда 2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Эътиборли жиҳати, бугун айни пайтга қадар Тошкент вилоятида 184 нафар, Тошкент шаҳрида 170 нафар, Бухоро вилоятида 62 нафар, Андижон вилоятида 32 нафар ҳамда Фарғона вилоятида 4 нафар, жами 452 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, юртимизда 14 916 (+452) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (60 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 9 508 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан