Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Яна 5 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди
29.05.2020 16:56,  
437

2020 йил 29 май соат 16:45 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3468 (+5) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар бермоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 4 нафари Тошкент шаҳрида қайд этилди. Уларнинг 2 нафари аҳоли орасидан, 2 нафари эса карантиндаги фуқаролар орасидан аниқланган. Тошкент вилоятидан касаллиги аниқланган 1 нафар бемор ҳам стационар карантиндаги фуқаролар орасидан тасдиқланган.

Айни пайтда юртимизда 2773 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 731 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан