Халқаро юк ташувчилар, беморлар билан мулоқотда бўлганлар ва карантиндагилардан яна коронавирус аниқланди

Халқаро юк ташувчилар, беморлар билан мулоқотда бўлганлар ва карантиндагилардан яна коронавирус аниқланди

2020 йил 25 май соат 16:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3189 (+9) нафарни ташкил этмоқда
 
Янги касалланиш ҳолатларининг 2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 5 нафари Тошкент вилоятида, 1 нафари эса Тошкент шаҳрида аниқланиб, уларнинг 6 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари, 2 нафари эса коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб касалликни юқтириб олишган. Қолган 1 нафари эса Карантин марказидаги фуқаролар орасида қайд этилган. 

Айни пайтда юртимизда 2607 (+42) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайган. 

Ҳозирда мамлакатимизда 569 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.