Яна авариялар: Бир кунда 5 киши вафот этди, 2 киши шифохонага ётқизилди

Яна авариялар: Бир кунда 5 киши вафот этди, 2 киши шифохонага ётқизилди

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

Жорий йилнинг 18 февраль куни Самарқанд вилояти, Булунғур туманида ҳайдовчи О.И. бошқарувида бўлган “Исузу” русумли автобус ва қарама-қарши томондан ҳаракатланган Ф.Қ. бошқарувидаги “Нексия” тўқнашиб кетган.

ИИВ ЙҲХББ ахборот хизматининг хабар беришича, натижада, “Нексия” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси Ф.Қ. ва ушбу автомашина йўловчиси Ф.Х.лар воқеа жойида вафот этишган.

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

Йўловчилар Д.Х. ва Н.Р.лар тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилди. 

Шунингдек, 18-феврал куни А-373-Б “Қўқон шаҳрига кириш” йўли Данғара тумани ҳудудидан ўтган қисмининг 14-километрида У.А. “Нексия” автомобилини бошқараётиб қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган.

Натижада қаршисидан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи Бувайда туманида яшаган Й.А. бошқарувидаги “Тико” русумли транспорт воситасига хамда унинг ортида ҳаракатланиб келаётган Фурқат туманида яшовчи Ж.З. бошқарувидаги “Ласетти” русумли транспорт воситасига тўқнашган.

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

Авария оқибатида “Тико” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси А.Й. ва йўловчиси М.Б. ҳамда “Ласетти” русумли автомобилда бўлган йўловчи М.Х.лар воқеа жойида вафот этишган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХБ Бошқармаси йўл ҳаракати иштирокчилари йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишни, автомобилларни об-ҳаво шароитини ҳисобга олган ҳолда бошқаришни сўрамоқда.