Яна бир корхона машина олмоқчи бўлганларни 3 миллиард сўмга «чув туширди»

Яна бир корхона машина олмоқчи бўлганларни 3 миллиард сўмга «чув туширди»

2019 йил май ойидан 2019 йил сентябрь ойига қадар Э.И. ва бошқалар биргаликда Жиззах шаҳрида жойлашган “ALMAZ SUPЕR AVTO”​ МЧЖни тасис қилишган.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг маълум қилишича, МЧЖ автотранспорт воситаларини фоизсиз 2 ва 5 йил муддатга пулини бўлиб тўлаш шарти билан фуқароларга олиб беришни ваъда қилиб, фаолиятини реклама қилувчи флаерларни МЧЖда ташкил қилинган тарифлар турига қараб 2.625.000 сўмдан 9.100.000 сўмгача сотган.

Шунингдек, ўзининг зиммасидаги мажбуриятни ОАВ ва интернет тармоғи орқали янги жалб қилинган Андижон, Фарғона ва Наманган филиалларида шартнома тузилган жами 446 нафар мижоздан қабул қилинган 3.125.604.413 сўм пуллардан 1.626.055.000 сўм пулларни МЧЖ ҳисоб рақамига кирим қилиб, қолган 1.499.549.413 сўм пулларни кирим қилмасдан фуқароларга автомашина олиб бермасдан ўзганинг жуда кўп миқдордаги мулкини фирибгарлик йўли билан ўзлаштирган.

Мазкур ҳолат юзасидан қўзғатилган жиноят иши бўйича олиб борилган тергов ҳаракатлари якунига кўра, Э.И.га Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 1881-моддаси 3-қисми «а,в» банди, 168-моддаси 4-қисми «а» банди ва 189-моддаси 1-қисми билан, Э.Қ. ва Д.Х., ларга ЖКнинг 1881-моддаси 3-қисми «а,в» банди, 189-моддаси 1-қисми билан айб эълон қилиниб, Э.И., га нисбатан «қамоққа олиш», Э.Қ. ва Д.Х., ларга нисбатан «гаров» эҳтиёт чораси қўлланилган.

Тергов давомида жабрланувчиларга етказилган 3.125.604.413 сўм моддий зарарнинг 1.110.000.000 сўми ундирилган.

Жиноят иши тегишли тартибда суд муҳокамасига юборилган.