Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Яна бир миллиардернинг қимматбаҳо яхтаси ҳибсга олинди
12.03.2022 17:06,  
92

Италия молия гвардияси россиялик тадбиркор Aндрей Мелниченконинг «A» яхтасини ҳибсга олди, деб хабар бермоқда Repubblica. Унинг нархи 530 миллион еврога баҳоланган.

«А» яхтаси – дунёдаги энг катта елканли кема ҳисобланади. Кема машҳур француз дизайнери Филипп Старк томонидан ишлаб чиқилган. Яхта 2008 йилда Германиянинг Кил шаҳрида фойдаланишга топширилган.

Мельниченко Россиянинг Украинадаги ҳарбий амалиёти натижасида 9 март куни Европа Иттифоқининг санкциялар рўйхатига киритилган эди.

Forbesнинг энг бой одамлар рейтингида у Россияда тўққизинчи ва дунёда 165-ўринда (11,6 миллиард доллар), Bloomberg рейтинги бўйича эса Россияда иккинчи ва дунёда 66-ўринда (21,4 миллиард доллар) қайд этилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан