Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Яна бир қўшни давлат Ўзбекистоннинг ковид-сертификатларини тан олади
26.03.2022 22:27,  
56

Ўзбекистон ва Қозоғистон COVID-19’га қарши эмланганлик тўғрисидаги сертификатларни ўзаро тан олиш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда Санитария-эпидемиология хизмати хабар бермоқда.
Бу келишув жорий йилнинг 18 мартидан амал қилишни бошлади.

Икки давлат ҳукуматлари эришган келишувларга кўра, мамлакатга киришда эмланганлик тўғрисидаги сертификатлар мавжуд бўлганда, коронавирусга ПЗР тест топшириш шарт эмас.

Шунингдек, 5 ёшгача бўлган болаларга ҳамроҳлик қилаётганларнинг эмланганлик сертификати бўлса, ПЗР тест топшириш талаб қилинмайди.

Аммо 5 ёшдан ошган болалар, уларга ҳамроҳлик қилувчиларнинг эмланганлик сертификати бор-йўқлигидан қатьи назар, ПЗР тест натижаларига эга бўлишлари шарт.

Аввалроқ Тожикистон ва Туркия 15 мартдан Ўзбекистонда берилган коронавирусга қарши эмланганлик тўғрисидаги сертификатларни расман тан олиши хабар қилинган эди.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан