Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Яна иккита хусусий бандлик агентлигининг лицензияси тўхтатилди
4.03.2020 19:01,  
358

“Xorazm xususiy bandlik agentligi” ҳамда “The Empire xususiy bandlik agentligi” МЧЖларга Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш излаётган шахсларни ишга жойлаштириш фаолияти билан шуғулланиш учун берилган лицензиянинг амал қилиши вақтинчалик тўхтатилди.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига “Xorazm xususiy bandlik agentligi” МЧЖ фаолияти устидан кўплаб фуқаролардан шикоят аризалари келиб тушган.

Шу муносабат билан, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 сентябрдаги Қарори асосида тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш излаётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги Низомининг” 45-бандига мувофиқ, “Xorazm xususiy bandlik agentligi” ҳамда “The Empire xususiy bandlik agentligi” МЧЖ лицензиясининг амал қилишини 10 иш кунига тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилди.

10 кун давомида “Xorazm xususiy bandlik agentligi” ҳамда “The Empire xususiy bandlik agentligi” МЧЖ томонидан Низомнинг 46-бандига биноан келтирилган ҳолатларни ижобий ҳал қилиш талаб қилинади, дейилади Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги хабарида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан