Яна ўша ваъда: 2020 йил интернет тезлиги 10 баробарга кўтарилади

Яна ўша ваъда: 2020 йил интернет тезлиги 10 баробарга кўтарилади

Олимжон Умаров Фото: Халқаро пресс-клуб

Халқаро пресс-клуб 2020 йил Давлат дастурига бағишланган туркум сессияларини давом этмоқда. Навбатдаги сессия ижтимоий соҳага бағишланган.

МАВЗУГА ДОИР: Ўзбекистонда бир йил ичида интернет тезлиги қанчага ошди?

Сессияда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари Олимжон Умаров шундай деди:

“2020 йил интернет тезлиги 10 баробарга кўтарилади.

Биз бу йили “Бир миллион дастурчилар“ лойиҳасини амалга оширишни режа қилганмиз. Бу лойиҳа Олий таълим вазирлиги ва Халқ таълим вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширилади“.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг январ ойида Шавкат Мирзиёев декабрдан бошлаб Ўзбекистондаги халқаро интернет каналларининг ўтказувчанлиги 8-10 баробарга оширилиши лозимлиги ҳақида гапириб ўтган эди. 

Шундан сўнг, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги интернет тезлиги масаласи билан “Ўзбектелеком” АК шуғулланишини билдирган эди.

“Ўзбектелеком” эса 2018 йилнинг 1 декабр санасидан Ўзбекистонда интернет тезлиги айнан Президент айтганидек, 10 баробарга оширилишини, ҳозирда техник ишлар якунига етказилаётганини маълум қилган эди.