Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Яна рекорд: май ойида Ўзбекистонга 1,65 миллиард доллар пул ўтказмалари келиб тушган
10.06.2022 15:57,  
36

Яна рекорд: май ойида Ўзбекистонга 1,65 миллиард доллар пул ўтказмалари келиб тушган. Бу ҳақда "Bakiroo" телеграм канали ёзмоқда.

Май ойи якунлари бўйича очиқланган маълумотларга таянилса ва маълумотлар апрель якунлари кўрсаткичлари билан солиштирилса, шундай хулоса келиб чиқади.

Демак, 2022 йил май ойида Ўзбекистонга 1,65 млрд.доллар пул ўтказмаси юборилган. Бу мутлақо янги рекорд. Солиштириш учун: 2021 йил май ойида мазкур кўрсаткич 2,7 баробарига кам - 0,62 млрд.долларни ташкил этганди.

Ўтган апрель ойида Ўзбекистонга жами 1,07 миллиард доллар ҳажмида пул ўтказмаси келиб тушгани ва бу аввалги қайд этилган рекорд экани маълум бўлганди.

Қайд этиш керакки, бу жудаям атипик кўрсаткич. Ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари сони 1 йил ичида 2,7 баробарга ошиши ёки уларнинг меҳнат унумдорлиги каррасига ошиб қолиши мумкин эмас.

Регулятор Ўзбекистондан четга юборилган пул ўтказмалари ҳажми ҳақида маълумот эълон қилмаган. Агар бу миқдор ҳам юқори даражада ошган бўлса, импортнинг ҳам юқори суръатда ошаётгани инобатга олинса, Ўзбекистондан параллел импорт учун транзит мамлакат сифатида фойдаланилаётгани борасида дастлабки хулосаларни қилса бўларди.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан