Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Яна тўртта компания Twitter билан ишлашни тўхтатди
4.11.2022 09:13,  
41

Яна тўртта компания Twitter’да реклама сотиб олишни вақтинча тўхтатди. The Wall Street Journal нашрининг ёзишича, қарор Pfizer фармацевтика компанияси, озиқ-овқат ишлаб чиқарувчилари General Mills ва Mondelez International ва немис автомобиль ишлаб чиқарувчиси Audi ижтимоий тармоқни америкалик миллиардер Илон Маск сотиб олганидан кейин юз берди.

Озиқ-овқат ишлаб чиқарувчи General Mills, Oreo ишлаб чиқарувчи Mondelez International, Pfize ва Volkswagen AG'га тегишли Audi Twitter рекламаларини вақтинчалик тўхтатиб қўйган брендлар рўйхати кенгаймоқда.

Газетанинг ёзишича, айрим реклама берувчилар Маскнинг контент устидан назорат даражасини пасайтириш режаларидан хавотирда. Улар бу ижтимоий тармоқдаги номақбул маълумотларнинг кўпайишига олиб келишидан қўрқишади. Бундан ташқари, баъзи корпорациялар топ-менежерлар кетганидан кейин Twitter'даги ноаниқлик туфайли рекламани тўхтатмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Американинг General Motors автогиганти Twitter ижтимоий тармоғи Илон Маск томонидан сотиб олинганидан сўнг реклама нашрларини тўхтатиб қўйган эди.

27 октябрь куни Илон Маск Twitter'ни сотиб олиш бўйича келишувни якунлади. Шартнома суммаси 44 миллиард долларни ташкил этди. Тадбиркорнинг ўзи ижтимоий тармоқни сотиб олишни инсониятга ёрдам бериш истаги билан изоҳлаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан