Яна уч араб мамлакатида коронавирус қайд этилди

Яна уч араб мамлакатида коронавирус қайд этилди

Кувайт, Баҳрайн ҳамда Ироқда илк маротаба коронавирус қайд этилди. Бу ҳақда Британиянинг Reuters агентлиги хабар бермоқда.

Ироқда ҳукумат Эрондан келаётган ироқлик бўлмаган фуқароларнинг мамлакатга киритилишига тақиқ қўйилишидан олдин Эроннинг Нажаф шаҳридан келган диншунослик бўйича ўқиётган талабада коронавирус топилган.

Кувайтдаги ҳолат эса Эроннинг Машҳад шаҳридан эвакуация қилинган 700 нафар кувайтликдан учтасида аниқланган. Улар 53 ёшли кувайтлик эркак, 61 ёшли саудиялик эркак ҳамда 21 ёшли йигит (миллати номаълум) дейди мамлакат соғлиқни сақлаш вазири.

Яна бир араб давлати Баҳрайнда ҳам Эрондан келган фуқароларда коронавирус топилган.

Мавзуга доир: Коронавирус Ўзбекистоннинг жанубий чегараларига қадар етиб келди — Ҳиротда фавқулодда ҳолат

Ҳозирда Эроннинг Қум шаҳри коронавируснинг Яқин Шарқдаги ўчоғи саналади. Туркия, Арманистон ва Покистон Форс юрти билан чегараларини ёпди. Мамлакатда коронавирус билан боғлиқ 61 та ҳолат қайд этилди. Улардан 12 нафари ўлим билан якунланган.

Kuwait Airways ҳамда Iraq Airways ўтган ҳафтада Эрон билан барча парвозларни тўхтатган эди.

Мавзуга доир: Ҳиндистон Марказий Осиё учун Хитойнинг муқобили бўлиши мумкин