Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Яна Яккабоғ, яна олов, яна снос — Бош прокуратура муносабат билдирди
3.03.2020 18:01,  
1489

Жорий йилнинг 1 март куни Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида фермер ишчиси унга қаршилик кўрсатган аёллар устига керосин сепиб юборгани видеоси тарқалган эди.

Қашқадарё вилоят Прокуратураси томонидан “Яккабоғда фермер ишчиси аёлларни ёқиб юбормоқчи бўлди” сарлавҳаси остидаги видео лавҳа ўрганилди.

Мазкур ҳолат туман ИИБдаги жиноят ҳақидаги ариза ва хабарларни руйхатга олиш китобида киримга олиниб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аниқланишича, Вазирлар Маҳкамасининг 14.01.2019 йилдаги 14-сонли Қарорига асосан ер майдонларини мақбуллаштириш жараёнида “Ўрта” МФЙ, “Хусн” қишлоғи ҳудудидаги 499, 470, 487қ, 743қ контурларидаги 8 та фермер хўжалигига тегишли 11,5 гектар ер майдони туман ҳокимининг 24.01.2019 йилдаги қарорларига асосан заҳира ер фондига қайтарилган.

Туман ҳокимининг 27.07.2019 йилдаги Ҳ-4696/07-сонли қарори билан “Асқаров Музаффар Жабборович” фермер хўжалигига мазкур 11,5 гектар ер майдони қўшимча ажратиб берилган.

Туман қишлоқ хўжалиги бўлими томонидан 27.01.2020 йилда “Асқаров Музаффар Жабборович” фермер хўжалигига ер майдонидаги олма ва бошқа дарахтлар замбуруғ ва бошқа касалликларга чалиниб, яроқсиз ҳолга келганлиги сабабли дарахтларни бузиб, ўрнига интенсив боғ барпо этиш бўйича ёзма тавсия берилган.

Шунга кўра, “Асқаров Музаффар Жабборович” фермер хўжалиги томонидан 14.02.2020 йилда самарасиз боғни бузишни бошлаб, 29.02.2020 йил соат 13 ларда боғни бузиш давом эттирилаётган вақтда, “Хусн” қишлоғида яшовчи боғнинг собиқ эгалари Т.Омонов, М.Мансуров ва бошқалар таёқ ва тош билан боғни бузишга қаршилик кўрсатиб, жанжалда иштирок этаётган аёллар 20 литрлик елим идишдаги 5 литрлар чамасидаги дизель ёқилғиси қолдиғини ҳайдов трактори устига сепмоқчи бўлганида ҳайдовчи Б.Нормўминов елим идишни аёллардан тортиб олиб, ёқилғи қолдиғини тўкаётганида қаршилик кўрсатаётган Ў.Бурхонованинг ҳам устига тўкилган.

Ҳайдовчи воқеа жойидан кетганидан кейин Т.Омонов ва бошқалар тарқалишган.

Ҳодиса юзасидан туман ҳокими, прокурори, ИИБ бошлиғи ер низоси иштирокчилари билан учрашиб, “Асқаров Музаффар Жабборович” фермер хўжалиги раҳбарига боғни бузишни вақтинчалик тўхтатиб туриш ва ерга эгалик ҳуқуқи масаласи қайта кўриб чиқилиши тушунтирилган, тарафлар тушунтиришдан қаноатланганлар.

Ҳозирда, Вилоят прокуратураси ва ҳокимлиги ходимларидан иборат ишчи гуруҳи томонидан Яккабоғ туманидаги 29.02.2020 йилдаги воқеа ҳолатлари ҳамда ерга оид қонунчилик ижроси аҳволи жойида ўрганилмоқда.

Вилоят ҳокими Зоир Мирзаев ушбу ҳолатни раҳбарларнинг уқувсизлиги билан боғлади ва туманнинг айрим мутасаддилари адолатсиз ҳукм чиқарганини танқид қилди деб ёзмоқда маҳаллий Nasaf news нашри.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда Яккабоғ туманида тадбиркор дўконини бузишга урингани учун туман ҳокими ўринбосарини ёқиб юборганди.

Мавзуга доир: «Миришкор ҳокими раҳбарликка номуносиб, калтафаҳм, пасткаш инсонлигини намоён этди» – Расул Кушербаев

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан