Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








«Яндекс» асосчиси Волож компания бош директорлигидан кетди
4.06.2022 09:06,  
29

Аркадий Волож Россиянинг «Яндекс» компанияси бош директорлигидан кетди. Бу ҳақда компания расмий сайтида эълон қилинди.

Волож «Яндекс» директорлар кенгаши, компаниядаги барча лавозимлари, шунингдек, компания қошидаги бошқа корхоналарда эгаллаган лавозимларидан кетган. Олдинроқ Аркадий Волож Европа Иттифоқи санкцияларига учраганди.

«Санкциялар амалда экан ўз оилавий фондимга қандайдир кўрсатма бермоқчи эмасман. Траст бу давр мобайнида директорлар кенгаши тавсияси билан овоз беради. Бу қарорим компания ва акционерлар учун фойдали бўлади. Қўлимдан келадиган ҳамма жабҳада жамоага ёрдам беришда давом этаман», дейилади Воложнинг баёнотида.

Европа Иттифоқи Россияга қарши олтинчи пакет санкцияларни эълон қилди. Ундан Россия ва Беларуснинг 65 нафар фуқароси, шунингдек, 18 та компания ўрин олган. Санкцияга тушганлар орасида Волож ҳам бор. «Яндекс» асосчиси бўлмиш Воложнинг ЕИ санкциясига учрагани фонида компания акциялари 10 фоизга арзонлаб кетди. Шу сабаб тадбиркор компания раҳбарлигидан кетган.

Воложнинг истеъфоси эълон қилинган пресс-релизда ёзилишича, у оилавий трасти орқали «Яндекс»нинг 45,3 фоиз овоз берувчи ва 8,6 фоиз иқтисодий акцияларига эгалик қилади. Шу сабаб Воложга қарши санкция тўғридан тўғри «Яндекс» ва унинг таркибидаги корхоналарга таъсир қилмайди.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан