Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Яндекс Қозоғистонда ҳайдовчисиз таксиларни йўлга қўймоқчи
12.03.2020 20:38,  
156

Россиянинг Яндекс компанияси Қозоғистон ҳукумати билан ҳайдовчисиз таксиларни йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда Бу ҳақда Яндекс компаниялари гуруҳи асосчиси ва директори Аркадий Волож Россия президенти Владимир Путиннинг инвесторлар билан учрашуви чоғида маълум қилди деб хабар беради ТАСС.

“Ҳозир Америкада шаҳар бўйлаб ҳайдовчиси ҳаракатланиш мумкин. Биз ҳозир Иннополис атрофида саёҳат қиляпмиз. Иннополис яхши, аммо жуда оддий шароитларга эга жуда кичик жой. Биз ушбу кўчалар бўйлаб автоном автомобилда юришни хоҳлаймиз, лекин ундай қила олмаймиз, қонунчилик рухсат бермайди", — деди Волож.

“Биз ҳозир Қозоғистон билан ҳайдовчисиз такси лойиҳасини шу ерда қилиш учун музокаралар олиб боряпмиз”, — деб қўшимча қилди Аркадий Волож.

Шунингдек, ТАСС билан суҳбатлашган Яндекс вакили ҳам компания директорининг сўзларини тасдиқлаган ва Қозоғистон улар музокаралар олиб бораётган бир нечта мамлакатлардан бири эканлигини таъкидлаб ўтди.

Мавзуга доир: Камаз ҳайдовчисиз ҳаракатланадиган юк автомобилларини синовдан ўтказмоқда

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан