Яндекс.Таксидан янги мулти буюртма хизмати

Яндекс.Таксидан янги мулти буюртма хизмати

Яндекс.Такси хизмати янги функцияни тақдим этди - энди илова ёрдамида, битта телефондан бир вақтнинг ўзида учтагача автомобиль чақириш мумкин.

Бир нечта буюртма бериш учун “Яна такси чақириш“ тугмасини босинг. У экран пастида, хизмат сиз учун биринчи ҳайдовчини қидираётган вақтда пайдо бўлади.

Машиналарни турли манзилларга ва турли маршрутлар бўйича чақириш мумкин. Иловада ҳар учта маршрутни ҳам, оддий буюртмадаги сингари кузатиб туриш мумкин. Экран пастида - кичик карточкалар бўлиб, уларда маршрут ҳолатига қараб маълумот ўзгариб туради. Масалан, агар йўлга чиқиш ҳозирча амалга ошмаган бўлса, бу ерда машина рақами ва унинг етиб келиш вақти кўрсатилади. Агар фойдаланувчи йўлда бўлса - унинг манзили ва йўлга кетадиган вақт кўрсатилади. Илова ҳар бир буюртма қачон бошланиб ва қачон якунига етганини кўрсатади.

Икки ёки учта машинани бир вақтда чақириш учун, фойдаланувчи аввалроқ Яндекс.Таксидан бир неча марта фойдаланган бўлиши лозим.