“Яндекс.Такси” иловасида йўловчилар рейтинги ишга туширилди

“Яндекс.Такси” иловасида йўловчилар рейтинги ишга туширилди

“Яндекс.Такси” хизмати ўз иловасида синов режимида йўловчилар рейтингини ишга туширди. Бу ҳақда компанияга таяниб РБК ёзмоқда.

“Яндекс.Такси”нинг vc.ru га айтишича, йўловчилар рейтинги аввал ҳам бўлган, бироқ у фойдаланувчиларга кўрсатилмаган.

Компания фикрича рейтинг тизими виждонсиз мижозларни, масалан, тажовузкор муносабатда бўлганларни аниқлашга ёрдам беради. Яхши баҳоларга эга фойдаланувчиларнинг буюртмалари устувор бўлади.

Мавзуга доир: Охирги икки йилда мамлакатимизга қандай хорижий брендлар кириб келди?