Янги – Ангрен ИЭСда чақнаш содир бўлди,вафот этганлар бор

Янги – Ангрен ИЭСда чақнаш содир бўлди,вафот этганлар бор

Бугун соат 11:42да Янги-Ангрен иссиқлик электр станциясининг профилактика чораларини кўриш учун тўхтатилган 5-энергия блокида чанг-кўмирли ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўди.

Режали хизмат кўрсатиш пайтида содир бўлган ҳодиса натижасида уч киши олинган жароҳат сабабли вафот этган, яна уч киши турли даражада куйиш тан жароҳатини олган. Вафот этган ва жароҳат олганлар 5-энергия блокида профилактика ишларини олиб бораётган хизмат кўрсатиш ходимлари бўлган.

 Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг куч ва воситалари воқеа жойида вазият оқибатларини бартараф этиш ишларини олиб бормоқда. Чақнашнинг келиб чиқиш сабаблари бўйича суриштирув ишлари бошланган.

Ҳодиса натижасида Янги-Ангрен иссиқлик электр станциясининг инфратузилмаси ва технологик ускуналарига шикаст етмаган