Бугун 30 январь куни соат 11-40 да «Янги Ангрен» иссиқлик электр станциясида электр энергиясини ишлаб чиқаришга мўлжалланган 4-чи сонли энергоблокда носозлик юзага келиши натижасида 170 мегаватт қувват билан тўхтатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги хабар берди.
Шу вақтда қозон агрегатининг том қисмида ёнғин юзага келиб станциянинг тезкор ҳодимлари томонидан бирламчи ўт ўчириш воситалари қўлланилди ва ўт ўчириш бригадаси жалб қилинди. Соат 14-00 да ёнғин бартараф этилди. Жабрланганлар мавжуд эмас.
Айни пайтда энергоблок таъмирга чиқарилди ва носозликни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда. Мазкур ҳолатни ўрганиш юзасидан махсус комиссия ташкил қилинди.
Айни пайтда мазкур станциянинг 3 та энергоблоки жами 580 МВт қувват билан ишламоқда.
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги истеъмолчиларга айрим ҳудудларда электр таъминотида маълум вақт оралиғида узилишлар кузатилётганини, таъмирлаш ишлари қисқа фурсатларда якунланиб, электр энергияси таъминоти яхшиланиши таъминланишини маълум қилди.