Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Янги бош вазир Сунакнинг мамлакатда солиқларни ошириш таклифи инглизларни ғазаблантирмоқда
2.11.2022 15:34,  
50

Буюк Британияда солиқ йиғимларининг ошиш эҳтимоли маҳаллий аҳоли орасида норозиликларни келтириб чиқармоқда. Уларнинг фикрича мамлакатнинг янги бош вазири Риши Сунак бу ишни ўз манфаатини кўзлаб амалга оширмоқда ва унинг фаолияти ўзидан олдинги вазирлар Борис Жонсон ва Лиз Трасснинг сиёсатидан деярли фарқ қилмайди.

Британиянинг The Mirror таблоиди ўқувчилари яқин орада аҳолининг барча қатламлари учун солиқлар ошиши ҳақидаги мақолани ўқиб, шундай хулосага келишди. "Бу қийин бўлади, - деди мамлакат Молия вазирлигидаги ОАВ манбаси. "Ҳақиқат шундаки, агар биз давлат хизматларини қўллаб-қувватламоқчи бўлсак, ҳамма кўпроқ солиқ тўлаши керак."

Молия вазирлиги канцлери Жереми Хант бир кун аввал Риши Сунак билан учрашиб, федерал бюджетдаги 40 миллиард фунт стерлинг миқдоридаги “қора туйнук” ва даромад солиғи ҳамда суғурта ставкаларини оширишни муҳокама қилди.

"Консерватив партия биздан мамлакат ҳамёнидаги бўшлиқни тўлдиришимизни кутмоқда! Уларнинг ўзлари жуда кўп нолойиқ сармоялар эвазига яратган тешикни", - деб ғазабланган The Mirror ўқувчилари. "Улар энди пенсионерлар ва бошқа аҳоли қатламларига зарба беряпти. Биз икки марта солиқ тўлашга мажбур бўляпмиз. Нега бундай бўлиши керак? Нега консерватив элита ўзлари келтирган молиявий зарар учун ўзлари товон тўламаяпти? Нима учун айнан биз қийналишимиз керак?"

"Одамлардан уларда йўқ бўлган пулни кўпроқ олинг, ҳаммамизни ҳайдаб юборинг, кейин муҳожирларга уйларимизни бера оласиз. Уларга энг яхши таклиф тушганга ўхшайди: иссиқ меҳмонхона, кунига уч маҳал овқат, текин субсидиялар... Бу мамлакат тугади”, деб хулоса қилди яна бир ўқувчи. “Сунакнинг икки салафи бошлаган ишни давом эттираётгани ва кейинги сайловларда лейбористлар ғалабасига замин ҳозирлаётгани қувонарли”, — дея хулоса қилди яна бири.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан