Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Янги ҳафта давомида ёмғир ёғиши кутилмоқда
7.03.2022 22:27,  
121

"Ўзгидромет" хабарига кўра, иш ҳафтасининг охиригача, Эрондан ва Каспий денгизи ҳудудларидан бир қатор нам ҳаво массалари кириб келиши ҳисобига республика ҳудудлари бўйича беқарор об-ҳаво сақланиб туради.

Фақат 10 мартда республика ҳудудларининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Ушбу ҳафтанинг қолган кунларида республиканинг барча вилоятлари бўйича турли жадалликдаги ёмғирлар танаффус билан ёғиши кутилмоқда.

10-11 мартда баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳафтанинг биринчи ярмида ҳаво ҳарорати +11...+16 даража атрофида бўлади. Иккинчи ярмида эса ҳарорат +18...+21 даражагача кўтарилади. Республиканинг тоғли ҳудудларида ёғингарчилик ёмғир ва қор кўринишида ёғади ва қор кўчкиси хавфини яратади.

12-13 март, дам олиш кунларида ҳам ёмғирли об-ҳавонинг беқарорлиги сақланиб туради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан