Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Янги ҳукумат аъзоларининг энг ёши улуғи ва энг ёши ким?
23.01.2020 10:55,  
1181

Хабар қилганимиздек, кеча 22 январ куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар, масъул қўмита ва фракциялар томонидан дастлабки тарзда кўриб чиқилгандан сўнг, якунда бош вазирнинг 4 нафар ўринбосари, 21 нафар вазир ва 10 қўмита раиси лавозимига номзодлар депутатлар томонидан маъқулланди.

Фото: «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати

Энди номзодлар президент томонидан тасдиқланиши керак.

Янги ҳукуматнинг энг ёши катта аъзоларини Ўзбекистон мустақилликка эришганидан буён ташқи сиёсий соҳада фаолият олиб бораётган Абдулазиз Комилов бошқармоқда. 1947 йилда туғилган Ташқи ишлар вазири бу йил 73 ёшни қарши олади.

1956 йилда туғилган Иқтисодиёт ва саноат вазири Ботир Хўжаев бу йил 64 ёшга киради

1958 йилда туғилган Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Боситхонова ва Мактабгача таълим вазири Агриппина Василевна Шинлар эса бу йил 62 ёшга тўлади.

1959 йилда туғилган давлат кадастр қўмитаси раиси Абдушукур Абдуллаев бу йил 61 ёшга тўлади.

Янги ҳукуматда нисбатан ёш кадрларнинг ҳам пайдо бўлаётгани, албатта барчани қувонтиради. Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси Бобур Исломов янги ҳукуматнинг энг ёш аъзоси ҳисобланади. 1984 йилда туғилган қўмитаси раиси бу йил 36 ёшга тўлади.

Тайинланганидан бери ўз соҳасида энг кўп ислоҳотлар ва қулайликлар қилиб келаётган (Давлат хизматлари маркази, Ҳуқуқий ахборот канали) Адлия вазири Русланбек Давлетов эса 1980 йилда туғилган. У бу йилда 40 ёшга тўлади.

Яна бир ўз соҳасининг фидоийси, “Умид“чилардан чиққан раҳбар Ўзбекистон Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ҳисобланади.

Шерзод Шерматов ўтган даврдаги фаолияти давомида бутун таълим тизимини ислоҳ қилиш, ўқитувчиларни мажбурий меҳнат ва ортиқча қоғозбозликдан қутқариш, таълим сифати ва мактабларни моддий базасини яхшилаш, инновацияларни жорий этиш устида қаттиқ ҳаракат қилди ва ўз жамоаси билан сезиларли натижаларга эриша олди.

1977 йилда туғилган Халқ таълими вазири бу йил 43 ёшга тўлади.

Шунингдек, Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаев (1979 йилда туғилган) ва Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиевлар (1978 йилда туғилган) ҳам янги ҳукуматнинг нисбатан ёш аъзолари ҳисобланади. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан