Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Янги iPhone ишлаб чиқариш режадан орқада қолди
15.07.2022 20:29,  
64

Apple янги смартфонлардан бирини илгари режалаштирилганидан кечроқ бозорга чиқариши мумкин. Бу ҳақда таҳлилчи Росс Янг ўз твиттерида маълум қилди.

Янгнинг сўзларига кўра, iPhone 14 Max ишлаб чиқариш режадан орқада қолмоқда. iPhone 14 Max 6,7 дюймли экранга эга янги арзон смартфон бўлиши кутилмоқда. Росс Янгнинг айтишича, қурилманинг олд панелларини етказиб бериш ишлаб чиқаришдаги муаммолар туфайли узилиб қолган. Шу муносабат билан, сотувда қурилманинг кўриниши кечиктирилиши мумкин.

Инсайдернинг тушунтиришича, iPhone 14 Max ва iPhone 14 Pro Max – флагман смартфони бир хил экран ўлчамига эга бўлади, бироқ панелларнинг ўзи бошқача бўлади. Бунинг сабаби iPhone 14 Max'да ProMotion - мослашувчан янгилаш тезлиги қўллаб-қувватланмайди. Ушбу параметр iPhone 14 Pro ва 14 Pro Max моделлари учун эксклюзив бўлиб қолади.

Росс Янг, шунингдек, Apple қимматроқ смартфонларга таянишини таъкидлади. Шундай қилиб, iPhone 14 Max'нинг режалаштирилган жўнатмалари iPhone 14 Max'нинг жўнатмаларидан уч баравар кўпдир.

Аввалроқ, инсайдерлар Apple янги флагман смартфонларини 13 сентябрда тақдим этиши мумкинлигини аниқлаганди. 23 сентябрь куни iPhone 14 телефонлар кенг оммага сотилиши керак эди.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан