Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Янги iPhone Россияда антирекорд ўрнатди
17.09.2019 09:55,  
1068

Apple импорт божлари ва бошқа солиқ турлари ҳамда ташиш харажатларидан келиб чиқиб ҳар бир давлат учун уникал нарх белгилайди. Янги флагман iPhone 11 Махни бошқа давлат фуқароларига қараганда энг қиммат россияликлар олишади.

Россияда премимум-гаджетнинг бир донаси 2053$ туради. Бу АҚШдаги нархдан 604$ га қимматдир. Бироқ ҳамма ҳам бу нархга телефон олмоқчи эмас: таҳлилчилар iPhone 11га бўлган талаб ҳали паст эканини билдиришмоқда.

Бунинг сабаби бир қатор омиллар, шу жумладан, миллий валюта курсининг ўзига хос хусусиятлари ва импорт божлари ва қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) туфайли бўлиши мумкин.

PhoneArena бир қатор давлатларда iPhone 11 Махнинг нархини солиштириб кўрди: Японияда флагман 1460$ туради, Канадада 1509$, Австралияда 1719$, Хитойда 1794$, Францияда 1839$, Украинада 1861$, Буюк Британияда 1867$, Ҳиндистонда 1899$.

“Freedom Finance” инвестиция гуруҳи таҳлилий департаменти директори Вадим Меркуловнинг сўзларига кўра, iPhone нархларининг мамлакатда харид қобилияти билан ҳеч қандай алоқаси йўқ.

Телефоннинг нархи рублнинг заиф курсини ва унинг долларга нисбатан ўзгарувчанлигини ҳисоблаш асосида белгиланади. 2014 йилда доллар рублга нисбатан деярли икки баравар кўпайганида, iPhone нархлари Россия валютасининг қадрсизланиши сабабли дунёдаги энг паст кўрсаткич эди.

Кескин сакрашдан икки ой ўтгач, Россияда нархлар янги воқеликларга мослаштирилди, бу эса “олмалар” нархининг ошишига олиб келди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан