Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Янги iPhone SE тафсилотлари билан танишинг
22.03.2016 16:36,  
2

 Хусусан, узоқ кутилган янги “айфон” – тўрт дюймли iPhone SE ҳамда диагонали 9,7 дюйм бўлган iPad Pro планшети омма эътиборига ҳавола этилди. Аввало, янги смартфон ҳақидаги маълумотлар билан ўртоқлашсак, деб ёзади terabayt.uz.

Apple`нинг март тақдимотида ихчам 4 дюймли iPhone SE смартфонининг дизайни эски iPhone 5s ҳамда “катта акаси” iPhone 6s`ни эслатади. Улардан асосий фарқли жиҳатлари эса техник хусусиятлари билан боғлиқ. Шундай қилиб, янги маҳсулот М9 ёнпроцессорли кучли А9 процессорига эга бўлди(1.85 ГГц частотали иккита Twister ядроси). Тезкор хотира – 2 Гб. Мазкур процессор аввалги А7га қараганда самарадорлик жиҳатдан икки баробар кучли экани ва унда Siri мунтазам фаол қолиши маълум қилинди.

iPhone SE фазали автофокус, иккита чақноқ, Live Photos тасвирга олиш тизими ҳамда 4К видео ёзувларни қўллаб-қувватлайдиган 12 мегапикселли iSight камераси билан таъминланган. Олд FaceTime камераси 1,2 мегапикселлигича қолди, бироқ виртуал чақноқ функцияси қўшилган. Дисплейс 3D Touch`сиз, Touch ID бармоқ изи сканери ҳамда NFC-чип смартфон ёрдамида дўконларда харидларни амалга оширишга имкон беради. Экран – IPS, 4 дюйм, 1136×640, 326 ppi, батарея – 1642 мАсоат.

Смартфон 16 ГБ ва 64 Гб талқинларда мос равишда 400 ҳамда 500 доллардан савдога чиқарилади. Олдинган буюртма бериш эса 24 мартдан, савдолар эса 31 мартдан бошланади. Гаджет кумуш, олтин ва кулранг қобиқ (корпус)ларда, қизлар учун эса пушти рангларда таклиф этилади.

Юқорида янги “айфон”нинг айрим техник хусусиятлари тўғрисида маълумотлар бериб ўтилди. Ўзидан олдинги талқинлардан иш самарадорлиги, процессорининг бақувватлиги у орқали янада сифатлироқ видеога олиш, энг кучли иловалар, мураккаб ўйинларни ҳам қийинчиликларсиз ўйнашга имкон беради.

Бироқ тақдимот кўпчилик кутган янгиликларни бермаган кўринади. Презентация тамомланиши билан компания акциялари тушишни бошлагани бунга далил бўлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан