Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Янги Меҳнат Кодексида ходимни иш вақтидан ташқари ишга жалб қилишда айрим ўзгаришлар киритилмоқда
26.02.2023 16:22,  
57

Амалдаги Меҳнат кодекси (124-моддаси)да ходимни иш вақтидан ташқари ишларга жалб қилиш унинг розилиги билан қўлланиши мумкинлиги айтилган.

Янги МКнинг 189-моддаси 6-қисмига кўра иш берувчи қуйидаги ҳолатларда ходимни розилигисиз иш вақтидан ташқари ишга жалб қилиши мумкин бўлади:

— табиий ёки техноген хусусиятга эга ҳалокатларнинг олдини олиш ёки оқибатларини бартараф этиш билан боғлиқ ҳолларда;

— ишлаб чиқаришдаги аварияларнинг олдини олиш ёки оқибатларини бартараф этиш ҳолларида;

— ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш вазиятларида;

— ёнғин, тошқин, зилзила, эпидемияларнинг ёки эпизоотияларнинг олдини олиш ёки оқибатларини бартараф этиш жараёнларида;

— аҳоли ёки унинг бир қисми ҳаётига ёки нормал яшаш шароитларига таҳдид соладиган бошқа алоҳида ҳолларда;

— марказлаштирилган иссиқ сув таъминоти, совуқ сув таъминоти ва (ёки) сув чиқариш тизимларининг, газ таъминоти, иссиқлик таъминоти, ёритиш, транспорт, алоқа тизимларининг нормал ишлашини бузадиган кутилмаган ҳолатларни бартараф этиш зарурияти юзага келганда;

— агар ишда танаффусга йўл қўйилмаса, смена алмашаётган ходим келмай қолганда ишни давом эттириш учун (бундай ҳолда иш берувчи зудлик билан сменачини бошқа ходим билан алмаштириш чораларини кўриши шарт.

Янги Меҳнат Кодексида ҳам иш вақтидан ташқари иш ходим учун сурункасига 2 кун давомида 4 соатдан (меҳнат шароитлари ноқулай ишларда — 1 кунда 2 соатдан) ва йилига 120 соатдан ошмаслигига оид қоидалар ўзгармасдан қолмоқда (190-м).

Бундан ташқари, иш вақтидан ташқари вақтда ишлаганлик учун ходимларга одатдаги иш вақтига нисбатан камида 2 хисса ҳақ тўлаш талаблари ҳам сақланиб қолмоқда (262-модда).

Амалдаги МК каби ходимнинг истагига кўра иш вақтидан ташқари ишлаб берилган вақтнинг давомийлигига мувофиқ келадиган қўшимча дам олиш вақти (амалдаги МК бўйича отгул) бериш ҳам мумкин бўляпти. Фақат янги МКда аниқлик киритилаётгани: бундай ҳолатларда иш вақтидан ташқари иш учун 1 ҳисса миқдорида ҳақ тўланади, қўшимча дам олиш вақти учун эса ҳақ тўланмайди (262-модда).

Эслатиб ўтамиз, янги МК 2023 йил 30 апрелдан кучга киради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан