Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Янги Наманган, Чилонзор ва Балиқчи туманларида ўқишга киритиш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди
25.05.2022 15:45,  
5

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янги Наманган тумани бўлими ва ДХХнинг вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.У. бошқа бир фуқаро С.ни танишлари орқали Наманган давлат университетининг “Психология” факультетига ўқишга киритиб қўйиш ва ўқишни 3-курсдан бошлаши эвазига 7 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Чилонзор туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Самарқанд давлат университети талабаси Р.Т. фуқаро А.ни Қирғизистон Республикасидаги Замонавий халқаро университетга ўқишга киритиб, кейинчалик ўқишини 2-босқичдан Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетига кўчириб беришни ваъда қилиб, эвазига 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Худди шундай, Балиқчи туманида ўтказилган тезкор тадбирда, Балиқчи тумани Тиббиёт коллежи талабаси Г.Х. фуқаро Г.ни ушбу коллежга танишлари орқали ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, эвазига 400 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан