Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Янги ўқув йилидан 7-9-синф ўқувчилари учун ҳам танлов фанлари жорий этилади
22.06.2020 11:46,  
466

Халқ таълими вазирлигининг хабар беришича, умумий ўрта таълим мактабларида 2020-2021 ўқув йилида ҳам вариатив ўқув режаларини тажриба-синовдан ўтказиш ишлари давом эттирилади. Шу билан бирга танлов йўналишлари сони оширилади.

Эслатиб ўтамиз, 2019-2020 ўқув йилининг учинчи чорагидан бошлаб, тажриба сифатида 10-11-синфларда фанлар ихтиёрий танлов асосида ўқитила бошланди.

"Вариатив ўқув режаларини жорий қилишдан мақсад ўқувчиларнинг ўзи қизиққан фанларни чуқур ўрганишига шароит яратиш, мактаб битирувчиларининг олий ўқув юртига кириш имтиҳонига тайёргарлик кўришини таъминлаш ва юқори синфларда ўқув жараёнини касбларга йўналтирилган ҳолда ташкил этишдан иборат.

Вариатив ўқув режаларининг жорий қилиниши ихтиёрий бўлиб, мактабда танлов синфини ташкил этишда юқори малакали, тажрибали ўқитувчиларнинг мавжудлиги инобатга олинади" - дейилади ХТВ хабарида.

Халқ таълими вазирининг «Умумий ўрта таълим мактабларида вариатив ўқув режаларни тажриба-синовдан ўтказиш тўғрисида»ги буйруғига асосан 2019-2020 ўқув йилида вариатив ўқув режалари жорий этган мактабларда йўлга қўйилган тажриба-синов йўналиши янги 2020-2021 ўқув йилида ҳам давом этади.

Буйруққа кўра, 2020-2021 ўқув йилига мўлжалланган таянч ўқув режада белгиланган умумий ҳафталик дарс соатлари ҳажми сақланиб қолинади.

Республика таълим маркази жорий йилнинг 1 августига қадар вариатив ўқув режалар бўйича намунавий тақвим-мавзу режаларни ишлаб чиқаради.

Янги ўқув йилида умумий ўрта таълим мактабининг 7-, 8- ва 9-синфларида ҳам танлов синфини ташкил этиш имконияти яратилмоқда. Ўтган ўқув йилида танлов синфлари 10-11-синфлар учун жорий этилган эди. 7-, 8- ва 9-синфларида ҳам ўқувчилар вебфриланс бўйича билим ва кўникмаларга эга бўлиш имкониятига эга бўлади.

Буйруқ билан танлов синфлари йўналиши 5 тадан 12 тага оширилмоқда:

  • биринчи йўналиш: 10-11-синф учун - хорижий тил ва филология йўналиши;
  • иккинчи йўналиш: 10-11-синф учун - молия – иқтисод йўналиши;
  • учинчи йўналиш: 7-8-9-10-11-синфлар учун - веб-фрилансер (интернет тармоғи орқали меҳнат даромади олиш) йўналиши;
  • тўртинчи йўналиш: 10-11-синф учун - технология йўналиши;
  • бешинчи йўналиш: 10-11-синф учун - табиий фанлар йўналиши;
  • олтинчи йўналиш: 10-11-синф учун - ижтимоий-гуманитар йўналиш;
  • еттинчи йўналиш: 10-11-синф учун - бошланғич таълим йўналиши;
  • саккизинчи йўналиш: 10-11-синф учун - кимё технология йўналиши;
  • тўққизинчи йўналиш: 10-11-синф учун - география ва геология йўналиши;
  • ўнинчи йўналиш: 10-11-синф учун - мактабгача таълим ва психология йўналиши;
  • ўн биринчи йўналиш: 10-11-синф учун - тарих ва археология йўналиши;
  • ўн иккинчи йўналиш: 10-11-синф учун - туризм йўналиши.

10-11-синфларнинг танлов синфида вариатив ўқув режани тажриба-синовдан ўтказишда 9 та мажбурий фан ўқитилади: она тили ва адабиёт, ўзбек тили/рус тили, чет тили, тарих, тарбия, математика, информатика, жисмоний тарбия, чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик.

Танлов фани бўйича қўшимча ажратилган соатларда қуйидагилар амалга оширилади:

  • ўқувчиларга фанларни чуқур ўргатиш ва тегишли мавзуларга доир қўшимча маълумотлар бериш;
  • ўқувчилар билимини мустаҳкамлаш ва мавзуларни тўлиқ ўзлаштирилишини таъминлаш;
  • “Khan Academy Oʼzbek – Onlayn taʼlim platformasi” таълим ресурсларидан фойдаланиш;
  • қўшимча адабиётлардан мисол ва масалалар, тестлар (ДТМ сайтидаги намунавий тестлар) ечиш;
  • олий таълим муассасалари ўқитувчиларини жалб қилиш;
  • ўқувчиларни олий таълим муассасаларининг кириш имтиҳонларига тайёрлаш.

Танлов фанларини чуқур ўргатишда дарсликлардан ташқари, қўшимча адабиёт ва манбалардан фойдаланиш мумкин. Бунда муаллифлик ўқув дастурларидан амалиётда фойдаланишга Республика таълим маркази томонидан экспертизадан ўтказилган тақдирда рухсат этилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан