Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Yangi O’zbekiston ko’chasi» бизнес-маркази қурилиши тасдиқланди
1.07.2022 17:29,  
127

Президент Шавкат Мирзиёев 30 июнь куни «Янги Ўзбекистон кўчаси йўл бўйи инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги [ПҚ-301-сон] қарорни имзолади.

Ҳужжатда Тошкент шаҳри чеккасидаги Янги Ўзбекистон боғи ёнидан ўтувчи йўл ёқасида «Yangi O’zbekiston ko’chasi» ишбилармонлик марказини ташкил этиш кўзда тутилган.

Қарор билан «Янги Ўзбекистоннинг замонавий қиёфасини ўзида акс эттирувчи пойтахтга кириб келишда янги архитектура ечимларини яратиш»ни назарда тутади ва «аҳоли учун сайр қилиш ва ҳордиқ чиқаришга мўлжалланган барча хизматларни ўзида мужассам этувчи янги тураржой массивлари қуришни жадаллаштириш мақсад қилинган.

«Тошкент шаҳрини Тошкент вилояти билан боғловчи Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманлари ҳудудидан ўтувчи Янги Ўзбекистон кўчасида илғор хорижий архитектурадан фойдаланган ҳолда миллий дизайнга уйғун ва ҳамнафас бўлган замонавий хизмат кўрсатиш, савдо ва кўнгилочар объектлар ҳамда янги кўп қаватли тураржой массивларини барпо этиш орқали аҳолининг яшаш шароитларини яхшилашга қаратилган бунёдкорлик ишларини жадаллаштириш муҳим аҳамиятга эгадир», — қайд этилган қарорда.

Қарорга мувофиқ, Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманлари ҳамда Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани ҳудудидан ишбилармонлик маркази ташкил этиш учун танланган жами 241,93 гектар ер майдони, шундан 198,12 гектар суғориладиган ер майдони қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан аҳоли пунктлари шаҳар ва посёлкалар қурилиши ерлари тоифасига ўтказилади.

«Yangi O’zbekiston ko’chasi» ишбилармонлик марказини қуриш ва эксплуатация қилиш дирекцияси учун президент ва Вазирлар Маҳкамасининг Business City ишбилармонлик марказларини ташкил этиш тўғрисидаги қарорларида назарда тутилган барча қулайликлар яратилган.

Хусусан, дирекция Business City марказлари фаолиятининг бутун даври учун барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларни тўлашдан озод этилган, шунингдек, чет эллик мутахассислардан ундириладиган 50 фоизлик пасайтирилган даромад солиғи ставкасини тўлайди.

Ишбилармонлик маркази ҳудудидаги ер участкаларини электрон онлайн-ауцион орқали сотишдан тушган маблағлар дирекцияга ўтказилади.

Ерларни олиб қўйиш натижасида қишлоқ ва ўрмон хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришга етказилган зарарнинг ўрни дирекция томонидан ушбу ер участкалари сотилгандан кейин 2025 йилдан бошлаб икки йил давомида тенг улушларда қоплаб берилади.

Молия вазирлиги ҳудудга ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларини олиб кириш ва лойиҳа объектлари учун зарур инфратузилмани яратиш бўйича ишлар учун дирекциянинг асослантирилган ҳисоб-китобларига кўра маблағ ажратади.

Ушбу ишлар учун бош лойиҳачилар ва бош пудратчилар харид қилиш тартиб-қоидаларига мувофиқ белгиланади.

Қарорда, шунингдек, қурилиш майдончасининг бошқа жойларига кўп йиллик дарахтларни зарар етказмаган ҳолда қайтадан экиш ва уларни парвариш қилиш чораларини кўриш бўйича топшириқлар берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев апрель ойида Янги Ўзбекистон кўчаси бўйлаб 610 гектар майдонда қуриладиган бинолар лойиҳасини маъқуллаганди. Ҳокимлик мутахассиси (кейинчалик қурилиш вазирига ўринбосар бўлган) Mimar Group архитектори Шукрулло Жаҳонгировнинг айтишича, кўча бўйлаб кузатув майдончаси функциясига эга баланд пиёдалар ўтиш жойлари қуриш режалаштирилмоқда (суратда кўрсатилган).

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан