2022 йил январь-июль ойларида йирик қурилиш ташкилотлари бўйича янги қурилиш ҳисобидан 15060,1 млрд. сўмлик ишлар бажарилди ёки жами йирик қурилиш ташкилотларининг янги қурилиш ишларидаги улуши 31,5% ни ташкил этди.
Кичик корхона ва микрофирмалар бўйича янги қурилиш ҳисобидан 22468,9 млрд. сўм ёки жами кичик корхона ва микрофирмаларнинг янги қурилиш ишларидаги улуши 46,9 % ни ташкил этди.
Янги қурилиш ишлари ҳажмида норасмий сектор ҳиссаси 10358,5 млрд. сўм ёки уларнинг жамига нисбатан улуши 21,6 % ни ташкил этди.