Янги вазир тундан тонггача пойтахт шифохоналаридаги вазиятни ўрганди

Янги вазир тундан тонггача пойтахт шифохоналаридаги вазиятни ўрганди

Соғлиқни сақлаш вазири Б. Мусаев бошчилигида ишчи гуруҳ тузилиб, 13 ноябрь тунда пойтахт шифохоналаридаги вазият ўрганилди, дея хабар бермоқда ССв Ахборот хизмати.

Шундан сўнг 14 ноябрь тонгги соат 04:30да Тошкент шаҳрида болалар ўртасида ўткир респиратор касалликлар тарқалиши билан боғлиқ муаммоларни зудлик билан бартараф этиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазири бошчилигида шошилинч йиғилиш ўтказилди.

Натижада ўша куннинг ўзида ўрганиш хулосалари таҳлил қилиниб, пойтахтдаги шифо масканларида 600 дан зиёд қўшимча ўрин-жойлар ташкил этилди ҳамда она ва болаларга даволанишлари учун етарли шароитлар яратилди.