Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






"Янги йил байрамида электр бўйича муаммолар юзага келмайди" – Энергетика вазирлиги
10.12.2022 15:50,  
31

Ўзбекистон энергетика вазири ўринбосари Шерзод Ходжаев энергия ресурслари тақчиллиги бўйича энг муҳокама қилинаётган саволларга жавоб қайтарди.

Байрам куни, хусусан, Янги йилда электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш чора-тадбирлари ишлаб чиқилганми?

— Байрам кунлари, хусусан, янги йил байрамида электр энергиясига бўлган талаб сезиларди даражада пасаяди. Чунки таълим муассасалари, ишлаб чиқариш корхоналари ўз фаолиятини вақтинча тўхтатади. Бу орқали мавжуд электр энергиясининг асосий қисми аҳолига ва айрим ижтимоий соҳа объектларига йўналтирилади. Ўйлайманки, янги йил байрамида электр бўйича муаммолар юзага келмайди.

Агар жойларда авариявий ҳолатлар юзага келадиган бўлса, туну кун ишлайдиган ишчи гуруҳлар фаолияти йўлга қўйилган ва ҳар қандай локал муаммолар тезкорлик билан бартараф этилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан