Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Янги йилда сохта совғадан эҳтиёт бўлинг — Марказий банк
27.12.2022 14:24,  
62

Интернет тармоғи ҳамда ижтимоий тармоқларда кўринишидан банклар, тўлов ташкилотлари ва бошқа ташкилотларнинг расмий сайтига ўхшаш сохта веб-саҳифалар ва уларнинг номи билан очилган турли сохта каналларнинг сони ортиб бормоқда. Бугунги кунда улар орқали янги йил байрами муносабати билан акциялар, қимматбаҳо совғалар, давлат томонидан бериладиган нафақалар, кам фоизли кредитлар ва катта миқдордаги пул ютуқлари тўғрисидаги эълонлар кўпаймоқда. 

Уларнинг хақиқийлигини расмий манбалардан текширмаслик, фирибгарларнинг алдовига ишониб соҳта веб-сайт ва каналларда шахсий маълумотларни киритиш натижасида айрим фойдаланувчилар ўзларининг пластик карта билан боғлиқ ҳамда банк ёки тўлов ташкилотларининг мобил иловаси аккаунтлари тўғрисидаги маълумотларни, сир тутилиши лозим бўлган бир марталик тасдиқлаш кодларни ошкор этмоқда.

Фирибгарлар юқоридаги маълумотларни қўлга киритса, улардан фойдаланиб мобил иловаларни рухсатсиз бошқариш хуқуқига эга бўлиши мумкин.

Бундай ноҳуш холатларнинг олдини олиш мақсадида Марказий банк огоҳлантиради:

▪️эълонлардаги ҳар қандай акциялар, пул ютуқлари ва бошқа таклифларни ташкилотларнинг расмий веб-саҳифасидан қайта текширинг;
▪️веб-саҳифанинг расмийлигига ишонч хосил қилмасдан уларга ўз шахсий маълумотларингизни киритманг;
▪️ижтимоий тармоқлар ҳамда мессенжерлар орқали турли канал ва гуруҳларда тарқатилаётган, акция ва ютуқли лоторея ўйинлари тўғрисидаги рекламалар келтирилган ҳаволаларни текширмасдан туриб очманг;
▪️ўзингиз расмий эканлигига ишонч хосил қилмаган веб-саҳифалар ҳаволаларини бошқаларга тарқатманг. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан