Янги Зеландиядаги масжидларда 51 кишини ўлдирган шахс умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Янги Зеландиядаги масжидларда 51 кишини ўлдирган шахс умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Брентон Таррант. Фото: Жон Кирк-Андерсон / AP

Янги Зеландия суди Брентон Таррантни 2019 йил март ойида Крайстчерчдаги масжидларда отишма содир этганлиги учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди. Отишма натижасида 51 киши ҳалок бўлди, 40 киши жароҳат олди. Ҳукм ҳақида New Zealand Herald газетаси хабар қилмоқда.

Газетанинг ёзишича, суд қарори келажакда муддатидан олдин озод қилинишга изн бермайди. Бундай оғир ҳукм мамлакат тарихида биринчи марта чиқарилди, деб ёзади газета.

Ҳукмгача бўлган баёнотида Таррант ўзини ирқчи ёки ксенофоб деб ҳисоблашдан бош тортди. У ўзини жамиятда сургун қилинган каби ҳис қилганини ва унга зарар етказишни хоҳлаганлигини таъкидлади. Шу билан бирга, судланувчи унинг ҳужуми теракт бўлганини тасдиқланди, деб ёзади газета.

Икки масжид - Крайстчерч ва унинг атрофидаги Линвудга ҳужум ўтган йили 15 март куни содир бўлган эди. Отишдан кейин полиция бир нечта қўлбола портловчи мосламаларни топди ва зарарсизлантирди.

Уч киши ҳибсга олинган, аммо полиция улардан иккитасини қўйиб юборган, чунки улар алоқадорлигини исботловчи далил топмаган. Фақат 28 ёшли австралиялик Таррант ҳибсда қолди.

Март ойи охирида у 51 та қотилликда айбини тан олди. Кейинчалик, май ойи охирида у терроризмда айбланган.

Бироқ, шундан сўнг, июн ўрталарида Таррантнинг адвокатлари судда уларнинг мижози ўз айбини тан олмаганлигини айтди. Судланувчининг ўзи учрашувда видеоалоқа орқали қатнашган, у махсус режимдаги қамоқхонада якка тартибда бўлган.