Янгиҳаёт туманида 3 та ОТМ ташкил этиш режалаштирилмоқда – ҳоким

Янгиҳаёт туманида 3 та ОТМ ташкил этиш режалаштирилмоқда – ҳоким

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида туман ҳокими Ҳаёт Иноғомов маълум қилди.

«Жамоамиз олдига қўйилган вазифалардан бири тиббий хизматлар сифатини ошириш, камида 4та поликлиника ва 2та кўп тармоқли касалхона қуриш. 10та МТТ қуриб боғчагача қамров, мактабларда дарсликлар билан таъминлаш даражасини 100 фоизга етказиш, камида битта давлат ва 2та хусусий олий таълим муассасаси очишни режалаштиряпмиз. Бу орқали тумандаги муҳитни яхшилаш, ёшларимизни шу ОТМда ўқиши ва иш билан таъминлашга кўмаклашамиз. Спорт ва маданият инфратузилмаларини Тошкент шаҳридаги энг намунавий даражага кўтармоқчимиз», деди Янгиҳаёт тумани ҳокими Ҳаёт Иноғомов.

Шунингдек, маълум қилинишича, туманда уч йилда 30 мингдан ортиқ янги иш ўринларини ташкил этиш режалаштирилган.