Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Янгиҳаёт ва Яккасарой туманларида кредит маблағларини ўзлаштирган МЧЖ раҳбарлари аниқланди
16.01.2023 12:13,  
53

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиҳаёт туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “A.S.” МЧЖ масъул шахслари корхонага ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган кредит маблағи эвазига гаровга қўйилган 700 млн сўмлик занжирли экскаваторнинг завод серия рақамларини қалбакилаштириб сотиб юборганликлари оқибатида, банк манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказилганлиги аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Яккасарой туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Ф.Р. ўзи норасмий бошқариб келаётган “M.P.” МЧЖга сояли шрот хом ашёси сотиб олиш учун ажратилган кредит маблағидан 328 000 еврони бошқа мақсадларда сарфлаб, талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан