Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Янгиланган Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси жорий этилмоқда
4.01.2023 13:09,  
42

Президент томонидан 28.12.2022 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасининг 2022 йилги таҳририни жорий этиш тўғрисида”ги ПҚ-460-сон Қарор имзоланди.

Олий Мажлиснинг 29.08.1998 йилдаги “Товарларни тавсифлаш ва кодлаштиришнинг уйғунлаштирилган тизими тўғрисидаги халқаро конвенцияга қўшилиш ҳақида”ги 687-1-сон қарорига ҳамда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг Ягона ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси тўғрисидаги 03.11.1995 йилдаги битимга мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида Ягона ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси қўлланилади.У Жаҳон божхона ташкилотининг (ЖБТ) Товарларни тавсифлаш ва кодлаштиришнинг уйғунлаштирилган тизимига асосланган.

Жаҳон савдосида муомалада бўлган товарларнинг халқаро таснифини уйғунлаштириш мақсадида Товарларни тавсифлаш ва кодлашнинг уйгунлаштирилган тизимига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган.

Шу муносабат билан Вазирлар Маҳкамасига таснифлаш кодлари ўзгарган маҳсулотлар рўйхатини тасдиқлаш топшириғи берилган.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Давлат божхона қўмитаси Ўзбекистан Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасининг 2022 йилги таҳририни ўз расмий веб-сайтларида жойлаштиришади.

Ҳужжат Қонунчилик ҳужжатлари миллий базасида эълон қилинган ва 29.12.2022 йилдан кучга кирди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан