Янгийўлда каннабис етиштириб келган эркак ушланди

Янгийўлда каннабис етиштириб келган эркак ушланди

Божхона органлари томонидан гиёҳвандлик моддаларининг ноқонуний айланмасига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Жумладан, “Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан ҳамкорликда  Янгийўл туманида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказди.

Тезкор тадбир давомида фуқаро Р.Д. Янгийўл туманидаги кафелардан бирида фуқаро А.Ю.га “наша” гиёхвандлик моддасини бераётган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан қўлга олинди.

Шундан сўнг, тезкор тадбир давом эттирилиб, фуқаро А.Х.га тегишли бўлган ер майдони белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, ушбу ер майдонида 106 туп “каннабис” ўсимлиги борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.